English version     Русская версия Bosh sohifa    Savol va javob   
 Boshqarma tuzilmasiTuman xalq ta'limi bo'limi
  
 
Mundarija
  
  Bosh sahifa  
  
  Me'yoriy hujjatlar  
  
  Asosiy ko'rsatkichlar  
  
  Maktabgacha ta'lim muassasalari 
  
  Umumta'lim maktablari 
  
  Bolalar musiqa va san'at maktablari  
  
  Bolalar va o'smirlar sport maktablari  
  
  Maktabdan tashqari ta'lim muassasalari  
  
  Masofaviy ta'lim 
  
  Объявления  
  
  Обратная связь  
  
  Электронная библиотека 
 
  Хоразм вилояти умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга тўлиқ қамраб олиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати тўғрисида 
 
Do'stiga yuborish Do'stiga yuborish   Bosma uchun versiya Bosma uchun versiya

                  Хоразм вилоятида 2012-2013 ўқув йилида 9-синфни 30026 нафар битирувчилар битказади шулардан; 14975 қиз болалар, 15051 ўғил болалар (шундан: Маданият ва спорт вазирлигига қарашли Олимпия заҳиралари КХК қошидаги спорт мактаби 96 нафар, Республика Бадиий академияси қошидаги ХИСМИда 34 нафар битирувчи бор, жами 130 нафарни ташкил этади). 2012-2013 ўқув йилида уларни вилоятдаги 91 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига тўлақонли қамраб олиш бўйича қабул режа ишлаб чиқилди.
               2013 йилнинг январь-февраль ойларида 9-синф битирувчи ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари учун академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида «Очиқ эшиклар» куни ташкил этилди ва унда ўқув муассасаларининг мутахассисликлари хамда барча шарт-шароитлари билан таништирилди.
Бола тарбиясида оилада оналарнинг ўз ўрни бор. Албатта ўз фарзандининг келгусида кайси касбни эгалаши улар учун жуда мухим,шу мақсадида барча таълим муассасаларида жорий йилнинг 19 январь куни ўқувчиларнинг оналари билан “Оналар йиғилиши” ўтказилди. Йиғилишда 30026 нафар 9-синф битирувчилари, 28382 нафар уларнинг оналари иштирок этдилар..
             Хозиргача 9-синф битирувчиларини касб-ҳунарга йўллаш мақсадида улар билан 139 та учрашувлар, давра сухбатлари ва очиқ мулоқатлар ташкил этилди ва унда 16603 нафар битирувчилар, 10978 нафар ота-оналар иштирок этдилар. 9-синф битказувчилар учун ўрта махсус,касб-ҳунар таълими муассасаларига 113 та экскурсиялар ташкил этилди
2013 йилнинг февраль, мартва апрель ойлари давомида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида “Касблар фестивали” жараёнини ўтказилди
“Касблар фестивали” жараёни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш мақсадида марказий ва маҳаллий телевиденияда 21 та телекўрсатув ва газета ва журналларда 42 та мақолалар орқали ёритилиб борилди.
            Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирликларининг 2013 йил 15 февралдаги “Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олиш ишлари самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 52-сонли қарорига асосан Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2013 йил 19 февралдаги 033-сонли буйруғига кўра ишчи гуруҳи томонидан Харакат дастури ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазирлиги Республика ташхис марказининг 2013 йил 15 февралдаги 52-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олишни ташкил этиш, ўрта махсус,касб-ҳунар таълими муассасаларига хужжатларнинг топширилишини назорат қилиб бориш учун ташкил этилган интернетдаги tashхis.uz дастурига 2012-2013 ўқув йилида вилоят умумтаълим муассасаларининг 9-синфида таълим олаётган 30026 нафар ўқувчилар хақидаги маълумотлар тўлиқ киритилди
               2013 йилнинг февраль ойида 1-Сўровнома ўтказилди. Сўровномада 29992 нафар 9-синф битирувчилари иштирок этдилар.Уларнинг 2973 нафари академик лицейларда, 27019 нафари касб-ҳунар коллежларида ўқиш истагини билдирдилар
               Ўтган йилги Сўровнома натижалари билан солиштирганда Тиббиёт, Педагогика йўналишларидаги касб-ҳунар коллежларига хужжат топширадиган битирувчилар сони кескин камайди (Тиббиёт КХКларга ўтган йил 3155 нафар битирувчилар хужжат топширган бўлса, бу йил 2284 нафар битрувчилар хужжат топшириш истагини билдирганлар )
2013 йилнинг март ойида барча умумтаълим мактабларида 8-9-синф битирувчилари иштирокида «Мен орзу қилган касб” мавзусида иншолар кўрик-танлови ўтказилди.
Жорий йилнинг 5 апрель куни барча таълим муассасаларида хотин-қизлар кўмитаси, “Камолот” ЁИХ “Махаллий”,”Нуроний” жамғармалари, умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари педагог ходимлари иштирокида “Қиз боланинг касби- унинг бахти” мавзусида 7-9-синфда таълим олаётган қиз болалар билан давра суҳбатлари ташкил этилди.Давра сухбатларида 44955 нафар қиз болалар ва уларнинг оналари қатнашдилар
Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2013 йил 15 февралдаги “Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-хунар коллежларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олиш ишлари самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 52-сонли буйруғи билан тасдиқланган “2012-2013 ўқув йили умумий ўрта таълим мактаблари 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичи билан тўлиқ қамраб олиш харакат режаси”да умумий ўрта таълим мактабларида “ Касблар ойлиги” хамда “ Касблар хафталиги” тадбирларининг ўтказилиши белгилаб берилган.
Туман (шахар) хокимликлари билан биргаликда 2012-2013 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9 синф битирувчиларини тўлиқ ўрта махсус,касб хунар таълими муассасаларига қамраб олиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилди бирон бир 9 синф битирувчиси эътибордан четда қолиши,хужжатлари вақтида мактабдан академик лицей ёки касб хунар коллежига етказилмаслиги холатларини олдини олиш, масъул ходимлар ва рахбарлар жавобгарлиги тўғрисида жиддий огоҳлантирилди. 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига тўлиқ қамраб олиш ишларининг жойларда ташкил этилишини Вилоят халк таълими бошқармаси томонидан қаттиқ назоратга олинган
Хоразм вилояти умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар таълими муассасаларига жужжатларини топшириш ва қабул қилиш жадвали ишлаб чиқилди. Бу ишлаб чиқилган жадвал асосида барча академик лицей ва касб-ҳунар таълими муассасаларига умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини 20 июндан 30 июнгача хужатларни топшириш ва қабул қилиш ишлари амалга оширилади.
Ўрта махсус,касб-ҳунар таълими бошқармаси, Вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда “Махалла” жамоат фонди худудий тузилма рахбарлари билан ҳамкорликда 2013 йил 16 май куни Боғот тумани хокимияти залида 10:00 да ва Урганч тумани Хокимияти залида 14:00 да ўкув-семинар бўлиб ўтди вилоят умумтаълим макталарининг директорлари ва ўрта махсус,касб-ҳунар муассасалари директорлари қатнашдилар.
9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олиш ва касб-ҳунар коллежларини давомати назоратда тутиш мақсадида ташкил қилинди.
2013 йил4 май куни соат 20-00да Хоразм телевиденияси орқали 9-синф битирувчилаврни таълимнинг кейинги тўлиқ жалб қилиш бўйича жонли эфирда “Мулоқот” кўрсатуви номоиш этилди. Унда ВХТБ бошлиғи Э.Худойназаров, ЎМКХТБ бошлиғи ўрибосари С.Шоликоров, Вилоят ташхис Маркази раҳбари О.Сопаев, Урганч шахри ва Қўшкўпир тумани ХТМФМТТЭБ мудирлари П.Э.Ўразов,У.Исмоиловлар иштирок этдилар хамда телетомошабинлар саволларига жавоб бердилар.




Maqola sanasi: 11 Iyun 2013 17:15


Yangiliklar bolimiga o'tish


Pochta

Hamkorlar
http://gov.uz
http://aci.uz
http://uzedu.uz
http://ziyonet.uz
http://bitiruvchi.uzedu.uz
Xarita

 
  Copyright © 2019 MUDRM Ishlab chiqish Multimedia.Uz