English version     Русская версия Bosh sohifa    Savol va javob   
 Boshqarma tuzilmasiTuman xalq ta'limi bo'limi
  
 
Mundarija
  
  Bosh sahifa  
  
  Me'yoriy hujjatlar  
  
  Asosiy ko'rsatkichlar  
  
  Maktabgacha ta'lim muassasalari 
  
  Umumta'lim maktablari 
  
  Bolalar musiqa va san'at maktablari  
  
  Bolalar va o'smirlar sport maktablari  
  
  Maktabdan tashqari ta'lim muassasalari  
  
  Masofaviy ta'lim 
  
  Объявления  
  
  Обратная связь  
  
  Электронная библиотека 
 
  Хоразм вилоятида 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига боғишланган тадбири тўғрисида 
 
Do'stiga yuborish Do'stiga yuborish   Bosma uchun versiya Bosma uchun versiya

Хоразм вилоятида 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига боғишланган тадбир Урганч шаҳридаги Амир Темур номли Маданият ва истирохат боғида бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар ва туманлардан таклиф этилган умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, ота-оналар қатнашдилар. Тадбир давомида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида велоспорт, шахмат, шашка ва югуриш спорти мусобақалари, шунингдек, “Биз озод ва обод юрт фарзандимиз” мавзусида асфальтга ва плакатларга расм ясаш кўрик-танловлари ўтказилди. Ғолиблар шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари томонидан совғалар билан рағбатлантирилди.
Тадбирда вилоят филармонияси артистлари, мусиқа мактаблари ўқувчилари ва Урганч шаҳридаги М. Харратов номли мусиқа йўналишидаги касб-ҳунар коллежи талабалари, вилоят Огахий номли театр артистлари ва Қўғирчоқ таетрининг томошалари ва театрлашган концертлари намойиш этилди.
Урганч шаҳридаги вилоят “Баркамол авлод маркази”да байрамга боғишлаб “Ранглар жилоси” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Кўрик-танловда шаҳар ва туманлардан таклиф этилган имконияти чекланган болалардан 11 нафари ва кам таъминланган оила фазандларидан 11 нафари иштирок этди. Бу тадбирда Хоразм вилоят Халқ демократик партияси ва “Баркамол авлод маркази” томонидан ҳар бир болага 10000 сўмлик қийматга эга бўлган совға-саломлар ҳадя этилди.
Урганч шаҳридаги 2-сон Мусиқа мактаби болалари вилоят Миллий хавфсизлиги хизмати ходимлари фарзандларига боғишлаб ўтказилган ва шу мактаб болалар блоки жамоаси вилоят “Баркамол авлод маркази”да бўлиб ўтган тадбирларда фаол қатнашиб, ўзларининг шўх куй ва рақслари, қўшиқлари билан барчага байрам кайфияти совға қилдилар.
Хива туманидаги 20-сон Меҳрибонлик уйида ҳам байрамга боғишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят Ҳокими П. Бобожанов, Ҳоким ўринбосари Ш. Хўжаниёзова ва вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Э. Худойназаровлар қатнашиб, таълим муассасасининг 140 нафар тарбияланувчиларига ёзги кийим бош футболка, шорти, 10 та обруч, 10 комплект шахмат-шашка, сакраш иплари (скакалка), 10 та футбол коптоги ҳамда 1 та катта экранли телевизор совға қилинди.
Шунингдек, вилоят Ҳокими П. Бобожанов, Ҳоким ўринбосари Ш.Хўжаниёзова ва вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Э. Худойназаровлар Урганч туманидаги Оилавий болалар уйида ҳам бўлиб, болаларни байрам билан табриклаб, уларга ёзги кийим бош футболка, шорти, 10 та обруч, сакраш иплари (скакалка), футбол коптоклари совға қилдилар.
Хива шаҳридаги Маданият ва истирохат боғида байрамга боғишланган тадбир юқори савияда ташкил этилди. Тадбирга Хива туманидаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари таклиф этилди ва “Ер куррасида тинчлик” мавзусида расмлар кўрик-танлови бўлиб ўтди. Бу тадбирда “Ер куррасида тинчлик истаймиз” Республика кўрик-танловида фахрли 1-ўринни эгаллаган Хива туманидаги 2-сон МТМ тарбияланувчиси Ҳайитова Донохон қатнашди ва унга Республика Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиғи топширилди ҳамда туман ХТМФМТТЭБнинг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди. Болаларга тумандаги мусиқа мактаби ўқувчилари ва Қўғирчоқ театри томонидан концерт ва қизиқарли спектакллар намойиш этилди.
Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлари марказларидаги Маданият ва истирохат боғларида, “Баркамол авлод марказлари”да, кам таъминланган оила фарзандлари таълим оладиган Боғот ва Гурлан туманларидаги интернатларда ҳам бўлиб ўтди. Тадбирларда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, фермерлар ва хомийлар томонидан болаларга совға-саломлар улашилди.




Maqola sanasi: 11 Iyun 2013 17:13


Yangiliklar bolimiga o'tish


Pochta

Hamkorlar
http://gov.uz
http://aci.uz
http://uzedu.uz
http://ziyonet.uz
http://bitiruvchi.uzedu.uz
Xarita

 
  Copyright © 2019 MUDRM Ishlab chiqish Multimedia.Uz