English version     Русская версия Bosh sohifa    Savol va javob   
 Boshqarma tuzilmasiTuman xalq ta'limi bo'limi
  
 
Mundarija
  
  Bosh sahifa  
  
  Me'yoriy hujjatlar  
  
  Asosiy ko'rsatkichlar  
  
  Maktabgacha ta'lim muassasalari 
  
  Umumta'lim maktablari 
  
  Bolalar musiqa va san'at maktablari  
  
  Bolalar va o'smirlar sport maktablari  
  
  Maktabdan tashqari ta'lim muassasalari  
  
  Masofaviy ta'lim 
  
  Объявления  
  
  Обратная связь  
  
  Электронная библиотека 
 
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-1875-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар 
 
Do'stiga yuborish Do'stiga yuborish   Bosma uchun versiya Bosma uchun versiya

Вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли таълим муассасаларида ўқувчиларга чет тиллардан инглиз, немис, француз, испан, форс тиллари ўқитилади.
Жумладан, 358 та мактабда 3179 та синфдаги 82763 нафар ўқувчи инглиз тилини, 141 та мактабда 1188 та синфда 30145 нафар ўқувчи немис тилини 162 та мактабда 1335 та синфда 34165 нафар ўқувчи француз тилини, 5 та мактабда 39 та синфда 931 нафар ўқувчи испан тилини ўрганмоқда.
Шунингдек, вилоят умумтаълим мактабларида 871 нафар инглиз тили, 325 нафар немис тили, 380 нафар француз тили, 12 нафар испан тили ўқитувчилари фаолият кўрсатмоқда.
Вилоятда жами 530 нафар информатика фани ўқитувчиси фаолият кўрсатади. шулардан, 179 нафари мутахассис, 174 нафари 2-тоифали, 146 нафари 1 тоифали, 31 нафари олий тоифали педагоглардир.
Инглиз тили ўқитувчиларидан 871 нафаридан 713 нафари (81,9%) аёллар бўлиб, шулардан 309 нафари (35,5 %) мутахассис, 294 нафари (33,8%) 2 тоифали, 78 нафари (9,0 %) олий тоифали педагоглардир.
Чет тиллар бўйича инглиз тилидан 38 нафар, француз тилидан 9 нафар, немис тилидан 9 нафар, форс тилидан 1 нафар ўқитувчига эҳтиёж мавжуд.
Ўтган 3 йил давомида ВПКҚТМОИ томонидан малака ошириш курсида жами 535 нафар инглиз тили, 270 нафар француз тили, 198 нафар немис тили, 262 нафар информатика фани ўқитувчилари ўз малакаларини оширдилар.
Ўзбекистон Республика Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарори ҳамда 2012 йил 15 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Чет тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича доимий ишлайдиган Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши баённомасида берилган топшириқлар бўйича вилоят халқ таълими тизимида қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 11 декабрдаги “Халқ таълими тизимида чет тилларини ўқитиш ва ўрганишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 358-сонли буйруғи асосида бошқарманинг 2012 йил 17 декабрдаги 226-сонли буйруғи қабул қилиниб, ушбу қарор ва белгиланган чора-тадбирлар барча таълим муассасаларига етказилди.
Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 8 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 январдаги 07-07/1-840-сонли мажлиси баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 8-сонли буйруғи асосида бошқарманинг 2013 йил 11 январдаги 002-сонли буйруғи қабул қилинди жойларга етказилди.
Бошқарма бошлиғи ҳузурида 2013 йил 17 январь куни ўтказилган аппарат йиғилишида туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари мудирлари, хорижий тиллар бўйича методистлар, ВПКҚТМОИ ўқитувчилари, инглиз тили фани ўқитувчилари иштирок қилдилар. Йиғилишда Президент қарорининг мазмун моҳияти, қарор асосида белгиланган чора-тадбирларни бажариш бўйича масъул ходимларга қатор топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 февралдаги “Умумтаълим мактабларида чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш ишларининг ташкил этиш ҳолатини танқидий ўрганиш бўйича Республика ва ҳудудий комиссияларни тузиш тўғрисида”ги Ф-3971-сонли Фармойишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Хива туманидаги 5 та мактаб ҳамда Урганч шаҳридаги 3-сонли мактаб фаолияти 22-26 феврал кунлари ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.
Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллар универсиетида инглиз тили фанидан 10 нафар тренер ўқитувчи ўқув-семинарида ўқиб келиб, апрель ойида вилоят малака ошириш институтида 6 та гуруҳда 175 нафар инглиз тили ўқитувчиси тренерлар томонидан 1-синфда инглиз тили дарслари ўтиш бўйича ўқув семинарида қатнашди, курс якунида имтиҳон топшириб, сертификат олдилар. Май ойида эса 260 нафар ўқитувчи ўқитилди. Июнь ойида 4 та гуруҳда немис тили, 4 та гуруҳда француз тили ва 3 та гуруҳда инглиз тили ўқитувчилари учун малака ошириш курслари ташкил этилди. 4 ой (апрель, май, июнь, июль) давомида жами 1589 нафар хорижий тиллар ўқитувчиларини ўқитиш режалаштирилган. Ўқитувчиларнинг малакасини ошириш учун барча шароитлар яратилган.
Апрель ойида немис тилидан 2 нафар, француз тилидан 4 нафар тренер ўқитувчи Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллар университетида ўқув-семинарида иштирок қилди.
Урганч Давлат университетида ҳар ҳафтанинг жума куни ўтказилаётган видеоконференцияларда таклиф қилинган барча мутахассислар ва ўқитувчилар иштирок қилмоқдалар.
2013-2014-ўқув йилида 1-синф ўқувчилари учун ўқув дарсликларига буюрмалар берилди. Жумладан, инглиз тилидан 27284 нафар ўқувчига, немис тилидан 1442 нафар ўқувчи учун, француз тилидан 1610 нафар ўқувчига буюртма берилди.
28 март ва 2 апрель кунлари “Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси” кўрик- танловини вилоят босқичи ўтказилди. 3 нафар ғолиб танланиб, кўрик-танловнинг Республика босқичида иштирок қилиб, улардан немис тили бўйича Урганч туманидаги 32-сонли мактаб ўқитувчиси Йўлдашева Озода фахрли 3-ўринни эгаллади .
Хорижий тиллар бўйича 9 та мактаб (5 та инглиз, 2 та француз, 2 та немис) да тажриба-синов майдончалари 1-синфлар учун ташкил қилинди. Экспериментатор-ўқитувчиларга ўқув дарсликлари, методик қўлланма ва дисклар етказилди.
Мазкур қарор бўйича умумтаълим муассасаларида ва тажриба-синов майдончаларида олиб борилаётган ишлар мунтазам назарот қилиб борилди.
Вилоят бўйича 5 та инглиз тилидан тажриба-синов қилиб белгиланган мактабларнинг ҳар бирига 28 тадан 1-синф дарслиги ва 2 тадан ўқитувчи китоби, 2 та диск, малака ошириш институтига 10 та комплект, бошқармага 1 та комплект, 10 нафар тренерга 1 тадан 10 та комплект қўлланмалар тарқатилди.
Жорий йилнинг 1 март куни танланган тажриба-синов мактабларининг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари учун бошқарма бошлиғи ҳузурида йиғилиш ўтказилиб, тажриба-синовни олиб бориш тартиби, йўриқномаси, ҳисоботлар шакли ва топшириш муддатлари, анкета ва сўровномаларни тўлдириш шакллари батафсил тушунтирилди. 3 март куни вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти экспериментатор-ўқитувчилар ва раҳбарлар, экспертлар учун ўқув-семинар ташкил этилди ва барча тушунтириш ишлари олиб борилди, тавсиялар берилди. Ҳар икки ҳафтада бир марта ҳисобот топширишга келишилди.
Республика Ташхис маркази томонидан мактаб психологлари учун берилган тавсиялар ҳар бир тажриба-синов майдончаси психологига етказилди ва бажарилиши лозим бўлган ишлар тушунтирилди.
Шунингдек, Хива туманидаги 9-сонли мактабда немис тили бўйича 1-синфларда очиқ дарслар ўтказилди. Урганч туманидаги 38-сонли мактабда 7 май куни инглиз тили экспериментатор ўқитувчиларининг 1-синфда дарс ўтилиши бўйича ўқув-семинари ва очиқ дарслар ўтказилди. Ушбу тадбирда тумандаги инглиз тили ўқитувчилари ва методистлар иштирок қилдилар, ўтказилган дарслар бўйича ўз фикр- мулоҳазаларини билдирдилар.




Maqola sanasi: 11 Iyun 2013 17:08


Yangiliklar bolimiga o'tish


Pochta

Hamkorlar
http://gov.uz
http://aci.uz
http://uzedu.uz
http://ziyonet.uz
http://bitiruvchi.uzedu.uz
Xarita

 
  Copyright © 2019 MUDRM Ishlab chiqish Multimedia.Uz