English version     Русская версия Bosh sohifa    Savol va javob   
 Boshqarma tuzilmasiTuman xalq ta'limi bo'limi
  
 
Mundarija
  
  Bosh sahifa  
  
  Me'yoriy hujjatlar  
  
  Asosiy ko'rsatkichlar  
  
  Maktabgacha ta'lim muassasalari 
  
  Umumta'lim maktablari 
  
  Bolalar musiqa va san'at maktablari  
  
  Bolalar va o'smirlar sport maktablari  
  
  Maktabdan tashqari ta'lim muassasalari  
  
  Masofaviy ta'lim 
  
  Объявления  
  
  Обратная связь  
  
  Электронная библиотека 
 
  Хоразм вилояти Ахборот-ресурс марказида 
 
Do'stiga yuborish Do'stiga yuborish   Bosma uchun versiya Bosma uchun versiya

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисидаги” қарори кутубхоначилик ишида ахборот ва телекоммуникация технологиясини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган. Қарор аҳолини Ахборот-кутубхона билан таъминлашни такомиллаштириш, кутубхоначилик ишини ривожлантириш учун зарур бўлган Республика кутубхоначилик тизимини тубдан ислоҳ қилишга асос бўлди.
          Вилоятимизда 1та вилоят Ахборот-ресурс маркази, 11 та шаҳар ва туман Ахборот-ресурс маркази, 54-та мактаб Ахборот-ресурс маркази ва 478 та мактаб кутубхоналари фаолият юритиб келмоқда. Вилоят Ахборот-ресурс маркази барча АРМлар ва мактаб кутубхоналари учун методик марказ ҳисобланади.
          2011 йил 22 феврал куни вилоят Ахборот–ресурс марказида “Умумтаълим мактаблари кутубхоначиларининг шаҳар, туман методбирлашмаси фаолияти: муаммолари, ечимлар” мавзусида амалий семинар – тренинг бўлиб ўтди. Семинарда вилоят Халқ таълими бошқармаси мутасаддилари, шаҳар, туман Ахборот – ресурс марказлари директор ўринбосарлари иштирок этдилар.
            2011 йил 19-21 апрел кунлари Вилоят Ахборот-ресурс марказида “Ахборот -коммуникация технологиялари китобхонни мутолаага жалб этиш ва тарбиялаш ресурси сифатида: иш тажриба ва муаммолар” мавзусида Республика семинари бўлиб ўтди. Семинарда Республика илмий - педагогика кутубхонаси мутасаддилари, Республикадаги Вилоят Ахборот-ресурс марказларининг директорлари, илмий- услубий бўлим мудирлари, Халқ таълими вазирлиги ва БМТ ЮНИСЕФ болалар жамғармаси “Болага дўстона муносабат” мактаб дастури координатори, Вилоят Халқ таълими бошқармаси мутасаддилари, шаҳар ва туман Ахборот-ресурс марказларининг директор ўринбосарлари иштирок этдилар. Республика илмий педагогика кутубхонаси директори Д.А.Ғаниева “Умумтаълим муассасалари ахборот-ресурс марказининг китобхонларга ахборот хизмати кўрсатишни амалга ошириш юзасидан олиб борадиган ишларни ташкил этиш: бугунги холатини англаш ва ривожлантириш тенденциялари” мавзусидаги маърузасида 2011 йил 13 апрелда қабул қилинган “Ахборот-кутубхона тўғрисидаги “қонун ҳақида гапириб ўтди.
             Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги вилоят Ахборот-ресурс марказида 2011 йил 23 август куни “Кутубхоначилик инноватикаси ахборот-кутубхона фаолиятининг янги сифат даражасини ривожлантириш ресурси сифатида: истиқболлар ва имкониятлар” мавзусидаги ахборот-ресурс марказлари, идорага қарашли умумтаълим муассасалари кутубхоналари ходимларининг август анжумани бўлиб ўтди.
           Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2011 йилги 13 июлдаги 03-1535-сонли хати ва вилоят Халқ таълими бошқармасининг 2011 йил 15 июлдаги 158-сонли буйруқлари асосида вилоятимиздаги барча туман ва шаҳар Ахборот-ресурс марказларда “Йилнинг энг яхши АРМ мутахассиси-2011” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
           2011 йил 18 ноябрда Вилоят Ахборот-ресурс марказида, туманларда ғолиб чиққан кутубхоначилар ўртасида кўрик-танловнинг 2-Вилоят босқичи ўтказилди. Кўрик-танлов қатнашчилари 3 шарт бўйича куч синашдилар. Қизғин беллашувда Урганч туманидаги №14-сон умумтаълим мактаби кутубхоначиси Шарипова Малика ғолиб деб топилди ва Вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиғи ҳамда Вилоят Ахборот-ресурс маркази ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. 2011 йил 23 декабр куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Республика босқичида Шарипова Малика “Олий ” ўринни эгаллади.
            Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2011 йил 3 февралдаги 03-157- сонли хати асосида 2011 йил 21 май куни Урганч шаҳридаги №3 сонли умумтаълим мактабида “Жаҳон халқ оғзаки ижоди билағонлари” кўрик –танлови ўтказилди. Кўрик –танловда туманларда ғолиб чиққан гурухлар 2-чи Вилоят босқичида қатнашдилар. Кўрик-танлов қатнашчилари 5 шарт бўйича куч синашдилар. Қизғин беллашувда Янгибозор туман №27-сон мактабнинг “Дўстлик” жамоаси ғолиб деб топилди ва Халқ таълими бошқармасининг фаҳрий ёрлиғи ҳамда Вилоят Ахборот-ресурс маркази ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика босқичида фаҳрли 3-ўринни эгаллади ва Халқ таълими вазирлигини дипломи ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.
             Ёшларни Ватанпарварлик рухида тарбиялаш, ватанни севишга, ўз ўлкасини мукаммал билишлари учун ёш китобхонларга ахборот бериш, ўлка, диёр, ватан ҳақидаги адабиётлар юзасидан турли мавзуларда тадбирлар ўтказилди.
Вилоят ахборот ресурс марказида бу йил “Ўлкашунослик музейи” ташкил қилинди. Музейда ўлкамиз тарихи, маданияти, санъати, иқтисоди, саноати, кишлок хўжалигига оид экспонатлар, ҳамда алломалар, Ўзбекистон қаҳрамонлари, ёзувчи ва шоирлар ҳақида лавҳалар ва адабиётлар қўйилган. Музёй ҳақида рекламалар, услубий қўлланмалар, библиографик кўрсаткичлар ,картотекалар, презентациялар тайёрланиб китобхонларга тақдим қилинди
             2012 йил “Мустаҳкам оила йили” муносабати билан Вилоят Ахборот- ресурс марказида турли хил тадбирлар режалаштирилди.
             Ўрта ва катта ёшдаги болаларга хизмат кўрсатиш бўлими 2012 йил 13 январ куни 14 январ Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб 7-сон мактабининг 6а синф ўқувчилари билан “Ватанни қўриқлавчи посбон бўламан” деб номланган мусиқали кеча ўтказди. Кечада болалар ўзлари билган ва яхши кўрган қўшиқларини айтиб бердилар.
             Мактабгача тарбия ва кичик ёшдаги болаларга хизмат кўрсатиш бўлими 2012 йил 13 январ куни 14- январ Ватан химоячилари кунига бағишлаб 13-сон мактабгача тарбия муассасасида “Тинчлик қалқонлар” деб номланган эрталик ўтказилди.
            2012 йил 27 январ куни Вилоят Ахборот- ресурс марказида “ Шаҳар ва туман АРМларниниг 2011 йилги иш фаолияти якунлари ва 2012 йилги асосий йўналишлари “ мавзусида семинар- тренинг бўлиб ўтади. Семинарда Вилоят ХТБ мутахассислари ва шаҳар ва туман АРМлари директор ўринбосарлари қатнашадилар.




  



   







Maqola sanasi: 26 Yanvar 2012 16:05


Yangiliklar bolimiga o'tish


Pochta

Hamkorlar
http://gov.uz
http://aci.uz
http://uzedu.uz
http://ziyonet.uz
http://bitiruvchi.uzedu.uz
Xarita

 
  Copyright © 2019 MUDRM Ishlab chiqish Multimedia.Uz