English version     Русская версия Bosh sohifa    Savol va javob   
 Boshqarma tuzilmasiTuman xalq ta'limi bo'limi
  
 
Mundarija
  
  Bosh sahifa  
  
  Me'yoriy hujjatlar  
  
  Asosiy ko'rsatkichlar  
  
  Maktabgacha ta'lim muassasalari 
  
  Umumta'lim maktablari 
  
  Bolalar musiqa va san'at maktablari  
  
  Bolalar va o'smirlar sport maktablari  
  
  Maktabdan tashqari ta'lim muassasalari  
  
  Masofaviy ta'lim 
  
  Объявления  
  
  Обратная связь  
  
  Электронная библиотека 
 
  Yangiliklar 
 
ZiyoNET порталининг янги имкониятлари билан таништириш, тармоққа уланаётган умумтаълим муассасаларининг мониторингини юритиб боришни автоматлаштирилган тизимидан фойдаланишни ташкил этиш мавзусида семинар-тренинг ўтказилди
      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги ““ZiyoNET” таълим ахборот тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 198-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 10 июлдаги 237-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, ZiyoNET порталининг янги имкониятлари билан таништириш, тармоққа уланаётган умумтаълим муассасаларининг мониторингини юритиб боришни автоматлаштирилган тизимидан фойдаланишни ташкил этиш мавзусида  

Batafsil..


Хоразм вилояти умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга тўлиқ қамраб олиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати тўғрисида
                Хоразм вилоятида 2012-2013 ўқув йилида 9-синфни 30026 нафар битирувчилар битказади шулардан; 14975 қиз болалар, 15051 ўғил болалар (шундан: Маданият ва спорт вазирлигига қарашли Олимпия заҳиралари КХК қошидаги спорт мактаби 96 нафар, Республика Бадиий академияси қошидаги ХИСМИда 34 нафар битирувчи бор, жами 130 нафарни ташкил этади). 2012-2013 ўқув йилида уларни вилоятдаги 91 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига тўлақонли қамраб олиш бўйича қабул режа ишлаб чиқилди.
2013 йилнинг январь-февраль ойларида 9-синф битирувчи ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари учун академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида «Очиқ эшиклар» куни ташкил этилди ва унда ўқув муассасаларининг мутахассисликлари хамда барча шарт-шароитлари билан таништирилди.
Бола тарбиясида оилада оналарнинг ўз ўрни бор. Албатта ўз фарзандининг келгусида кайси касбни эгалаши улар учун жуда мухим,шу мақсадида барча таълим муассасаларида жорий йилнинг 19 январь куни ўқувчиларнинг оналари билан “Оналар йиғилиши” ўтказилди. Йиғилишда 30026 нафар 9-синф битирувчилари, 28382 нафар уларнинг оналари иштирок этдилар.



Batafsil..


Хоразм вилоятида 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига боғишланган тадбири тўғрисида
Хоразм вилоятида 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига боғишланган тадбир Урганч шаҳридаги Амир Темур номли Маданият ва истирохат боғида бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар ва туманлардан таклиф этилган умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, ота-оналар қатнашдилар. Тадбир давомида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида велоспорт, шахмат, шашка ва югуриш спорти мусобақалари, шунингдек, “Биз озод ва обод юрт фарзандимиз” мавзусида асфальтга ва плакатларга расм ясаш кўрик-танловлари ўтказилди. Ғолиблар шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари томонидан совғалар билан рағбатлантирилди.

Batafsil..


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-1875-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар
            Вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли таълим муассасаларида ўқувчиларга чет тиллардан инглиз, немис, француз, испан, форс тиллари ўқитилади.
Жумладан, 358 та мактабда 3179 та синфдаги 82763 нафар ўқувчи инглиз тилини, 141 та мактабда 1188 та синфда 30145 нафар ўқувчи немис тилини 162 та мактабда 1335 та синфда 34165 нафар ўқувчи француз тилини, 5 та мактабда 39 та синфда 931 нафар ўқувчи испан тилини ўрганмоқда.
Шунингдек, вилоят умумтаълим мактабларида 871 нафар инглиз тили, 325 нафар немис тили, 380 нафар француз тили, 12 нафар испан тили ўқитувчилари фаолият кўрсатмоқда.
Вилоятда жами 530 нафар информатика фани ўқитувчиси фаолият кўрсатади. шулардан, 179 нафари мутахассис, 174 нафари 2-тоифали, 146 нафари 1 тоифали, 31 нафари олий тоифали педагоглардир.



Batafsil..


Alisher Navoiy va Zahiriddin Muhammad Bobur - tarix qa`ridagi ikki nur.
Alisher Navoiy va Zahiriddin Muhammad Bobur - tarix qa`ridagi ikki nur.

O’zbek halqining ikkita buyuk shoiri Alisher Navoiy va Zahiriddin Muhammad Boburning hayoti va ijod yo’li bilan yosh avlodni chuqur tanishtirish, ular qalbida milliy qadriyatlarimiz, tarixiy va adabiy boyliklarimiz, buyuk ajdodlarimizga nisbatan mehr-muhabbat va hurmat tuyg`usini yanada yuksaltirish maqsadida ta’lim muassasalarida ma’naviyat darslari, turli mavzularda ma’naviy-ma’rifiy tadbirlar, shoir va ijodkorlar bilan yoshlarning ijodiy uchrashuvlari bo’lib o’tmoqda.



Batafsil..


Хоразм вилояти Ахборот-ресурс марказида
            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисидаги” қарори кутубхоначилик ишида ахборот ва телекоммуникация технологиясини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган. Қарор аҳолини Ахборот-кутубхона билан таъминлашни такомиллаштириш, кутубхоначилик ишини ривожлантириш учун зарур бўлган Республика кутубхоначилик тизимини тубдан ислоҳ қилишга асос бўлди.


Batafsil..



Pochta

Hamkorlar
http://gov.uz
http://aci.uz
http://uzedu.uz
http://ziyonet.uz
http://bitiruvchi.uzedu.uz
Xarita

 
  Copyright © 2019 MUDRM Ishlab chiqish Multimedia.Uz